Бахтиёржон Қосимов Қатар клубига ўтди

Alisher
22 июл 2022
26 ёшли футболчи фаолиятини хорижда давом эттиради.

Мавсумнинг дастлабки қисмини "Сурхон" таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Қатарнинг "Ал Хор" клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Бахтиёржон Қосимов бу йил 14 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган. У "Сурхон" таркибига "Андижон"дан келиб қўшилган эди.

Маълумот учун, "Ал Хор" ўтган мавсум якунида Юлдузлар Лигасида сўнгги ўринни эгаллаб, қуйи дивизионга тушиб кетган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: facebook.com/alkhorclub