UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Женнаро Гаттузо “Хайдук“ бош мураббийлигидан истеъфога чиқди  0 08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  3 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  3 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  18 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  16 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  15 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   44 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  14 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  17 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25

Бахтиёр Толипов: "Қўқон-1912" олий лигада иштирок этишга тайёр" Янгиликлар

Бахтиёр Толипов: "Қўқон-1912" олий лигада иштирок этишга тайёр"

“Қўқон-1912” клуби матбуот хизмати клуб вице-президенти Бахтиёр Толиповдан интервью олди.
- Бахтиёр ака энг аввалом бор  “Қўқон-1912” жамоасини олий лигага ҳақли равишда йўланмани қўлга киритгани билан бутун мухлислар номидан табриклайман.
- Раҳмат. Мен ҳам бутун қўқонлик футбол мухлисларини жамоамизнинг олий лигадан ўз ўрнини топганлиги билан табриклайман. Қўқон  футбол жамоаси илк миллий чемпионатимиздан бошлаб  мусобақаларда  фаол иштирок  этиб келган. Лекин, сўнгги йиллар баъзи бир сабабларга кўра, шаҳримиз катта футболдан четроқда қолди. Мана энди янги мавсумдан бошлаб  “Қўқон-1912”  жамоамиз яна олий лигада иштирок этади.
 
- Қўқон футболининг ютуғи нимада деб ҳисоблайсиз?

- Албатда шаҳримизда азалдан иқтидорли футболчилар кўп етишиб чиққан. Футбол мухлислари яхши билишади, кўплаб қўқонлик футболчилар миллий терма жамоамизнинг шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда олий лиганинг ўзида учта қўқонлик мураббий (Р. Абдуллаев, М. Қурбонов, Б.Ашурматов) иш олиб бораётгани ҳам эътиборга лойиқ. Лекин жамоамизнинг энг катта ютуғи  - бу албатта қўқонлик футбол ишқибозлари.  Биргина мисол, Биринчи лига ўйинларига стадионимизга, ўртача 5.000 томошабин ташриф буюрди.  Бу дегани жамоамиз на фақат биринчи лига, балки олий лигада ҳам томошабинларни ўйинларга ташрифи бўйича юқори ўринларни эгаллади.  
 
- Бахтиёр ака, жамоанинг олий лигага чиққанлигини нишонлашга қизғин тайёргарликлар олиб борилаётан бир пайтда, “томдан тараша тушгандай”  “Қўқон-1912” олий лигада қатнашмасмиш?!" деган иддао билан мақола чоп этилиб, кўплаб мухлисларимизни  шошириб қўйди. Бу хақда нима дея оласиз.

- Рости, мен учун ҳам бу хабар кутилмаган бўлди. Шунчалик ҳам маъсулиятсизлик бўладими? Бундай ақлга сиғмайдиган ёлғон информация, бутун  қўқонлик футбол мухлисларнинг ғазабга келтирди. Асоссиз иддоалар турли салбий воқеаларга олиб келишини наҳот улар тушунишмаса. 25 ноябрь куни шаҳар ҳокимияти, ҳомийларимиз билан бирга жамоамизнинг олий лигага чиққанлигини нишонлашни режалаштирганмиз. Ҳозирда барча футболчи ва мураббийларга шартномада белгиланган пуллар тарқатилиб бўлган ва футболчи-мураббийлар билан янги шартномалар тузишга тайёргарлик кўраяпмиз.
 
- Олий лигада иштирок этиш учун ҳар томонлама тайёр бўлиш керак. Бу борада ПФЛнинг талабларига жавоб берадиган шарт-шароитлар яратилганми?
- Клубимиз ҳозирда ҳар томонлама олий лигада иштирок этишга тайёр. Барча кулайликка эга бўлган клуб базамиз, автотранспортларимиз мавжуд. Стадионимиз олий лига талабларига 100 фоиз жавоб беради. Томошабинларга қулайликларни яратиш учун ўтириш ўриндиқларини янгилаб кенгайтираяпмиз.  Яқинда янги компьютерлаштирилган таблони ишга туширдик. Табломиз ўйин давомида видеокамера орқали майдондаги ўйинни намоиш қилиш имкониятига эга. Худди шундай жамоалар учун кийиниш хоналари,  ўйиндан кейин ювиниш учун иссиқ-совуқ сувлар,  алоҳида ОАВ ходимлари учун ўйинни кулай томоша қилиш учун жойлар билан биргаликда, ҳомийларимиздан бири  EVO интернет фирмаси ёрдамида узуликсиз  Wi-Fi интернет алоқасини ташкил этганмиз. Худди шундай, www.kokand1912.uz клуб сайти фаол ишлаб турибди. Энг асосийси қўқонлик ёш йигитлар учун академиямизни ишга тушураяпмиз. Хуллас, биз олий лигада муносиб иштирок этиш учун хар томонлама тайёргарлик кўриб  қайтдик.

 
“Қўқон-1912” клуби  матбуот маркази.
Ойбек Копадзе
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика