Бахтиёр Толипов: "Бу ютуқлар бутун Қўқон халқига тегишли"

Narzulla Saydullayev
15 дек 2017, 15:36
Кеча ЎФФ 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Унда "Қўқон-1912" клуби бир йўла икки йўналишда совриндор бўлди. Жамоанинг мухлислар клуби йилнинг энг яхши мухлислари деб топилди. Бундан ташқари мавсум давомида умуман қизил карточка олмаган клуб 2017 йилнинг "Фейр плей" соврин билан тақдирланди.

Ушбу маросимдан сўнг "Қўқон-1912" бош директори Бахтиёр Толиповнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бу мукофот аввало Қўқон халқи, футболчилар, мухлислар ва раҳбарларимизнинг ютуғи деб ҳисоблайман. Йил давомида қилган меҳнатларимизнинг самарасини кўрдик. Худога шукур.

Клубимизда йилдан-йилга ўсиш кузатилмоқда. 2018 йилда бу йилгидан ҳам яхшироқ натижага эришишни ният қилаяпмиз. Мақсадимиз кучли олтиталикка кириш. Қўқон футбол ватани ҳисобланади, бу йил ўзбек футболининг 105 йиллиги. Барча мухлисларни ва ўзбек халқини келаётган байрам билан табриклайман", - дейди Бахтиёр Толипов.  

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›