UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20`Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  2 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1

Бахтиёр Саттаров: "Бош соврин учун охиргича курашамиз" Янгиликлар

Бахтиёр Саттаров: "Бош соврин учун охиргича курашамиз"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Металлург" (1:2) ёшлари учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Саттаров фикрларини билдириб ўтди.

 
"Бугунги учрашув жамоамиз учун жуда оғир кечди.  Биринчи бўлимда футболчилар ёмон ўйин номоиш этмади.  Иккинчи бўлимда эса майдонга тушган барча футболчилар билдирилган ишончимни оқлай олмади.  Уларга топширилган вазифаларни майдонда кўрсатиб бера олмадилар.  Йигитларга ирода ва ўзига бўлган ишонч етишмади.  Майдонга тушаётган ҳар бир футболчи нима учун чиққанини билиши керак ҳамда мураббий кўрсатмаларини бажариши лозим.  Баъзи футболчилардан буни кўрмадим.  Кўрсатмалар бажарилмай қолди ва мағлубиятга сабаб бўлди.  Бунда бош мураббий айбдор бўлади.  Ўйинни қайта кўргандан сўнг бу ўйинни тахлил қиламиз.  Футболчилар билан руҳият борасида кўп ишлаш керак.  Айниқса ёш футболчилар майдонда ўзини йўқотиб қўймоқда.  Аслида 18-19 ёшли футболчилар аллақачон катта футболга мослашиши лозим.  18 -19 ёш футболчини энди бундай ёш болаларча хато қилишга ҳаққи йўқ эди", -  - дейди Бахтиёр Саттаров


- Ёшлар жамоасида биринчи марта бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқдасиз? Ортда қолган учта ўйиндан сўнг умумий фикрлар қандай бўлмоқда?

Турдан-турга футболчиларни имкониятларини,  жисмоний тайёргарликларини,  руҳий ҳолатини,  тактик ва техник тайёргарликларини ўрганган ҳолда тахлил қилиб бормоқдаман.  Бешинчи-олтинчи турларга бориб барча футболчиларнинг қай даражада салоҳиятга эга эканлигини билиб олишим мумкин.  Биринчи турда футболчилар иродали ўйин кўрсатган эди.  0: 2 ҳисобида ортда қолган жамоа бу вазиятдан чиқиб кетди 3: 2 .  Сафарда "Андижон" билан учрашувда эса охирги дақиқаларда йўл қўйилган хато қимматли икки очкодан маҳрум қилди.  

- Амалдаги ёшлар лигаси чемпионини вазифаси нимадан иборат ? Жамоани қабул қилиб олаётган вақтингизда раҳбарият Сизга қандай вазифалар қўйишдилар ?

Жамоани қабул қилиб олаётган вақтимда раҳбарият менга аниқ вазифаларни белгилаб берди.  Келаётган мавсумга асосий таркиб жамоасининг кучсиз чизиқларини ўзимизнинг ёшлар билан тўлдириш ва уларни муносиб футболчи қилиб тарбиялаш бош мақсад қилиб қўйилди.  Фикримча ёшлар лигасининг асосий мақсадларидан бири бош жамоасига муносиб футболчиларни тайёрлашдан иборатдир.  Биз бу мавсум ҳам бош соврин учун охирги тургача кураш олиб борамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика