UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  0 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  6 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бундай футболчилар менга керак эмас" Янгиликлар

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бундай футболчилар менга керак эмас"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум"(0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўтган турда йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимиз руҳий томондан бугунги ўйинга ҳам таъсир қилди. Деярли имкониятга ҳам эга бўлмадик. Йигитлар аввалги турларда кўрсатган ўйинларини амалга ошира олишмади. 

Ушбу учрашув жорий мавсумда ўз майдонимиздаги охиргиси эди. Нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз керак бўлганди. Футболчиларда шижоат, ғалабага бўлган иштиёқни кўрмадим. 

Майдон марказида Абдуллоҳ Олимовни ўйнатиб кўряпмиз, у жароҳатидан кейин тўлиқ тикланмаган. Дониёр Абдуманнопов ҳам белидан жароҳат олиб сафдан чиқди. Шунингдек дарвозабонимиз жароҳат олган. Мавсум охирида барчаси жам бўлиб, жароҳатлар юзага чиқадиган пайт келди. Марказда ва олдинги чизиқда ҳеч нарса ўхшамади. Фақат ҳимоячилар ва дарвозабон ҳақиқатга яқин ўйнашди. Қолган барча чизиқлардан норозиман. 

Сўнгги тўртта турни нейтрал майдонда ўтиши қўшимча муаммо туғдириб бўлди. Кейинги ўйинларда иложи борича ёш футболчиларни таркибга қўяман. Бундай футболчилар менга керак эмас",- дейди Бахтиёр Ҳамидуллаев.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика