UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Суперлига. "Шўртан" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 19:32"Фрайбург" — "Байер" ўйини учун таркиблар маълум, леверкузенликлар очко йўқотса, "Бавария" муддатидан олдин чемпионликка эришади  0 19:31"Челси" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 19:05"Нефтчи" — "Сўғдиёна" 2:1 (Матнли трансляция)  17 19:00Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор" 1:1 (матнли трансляция)  7 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  52 18:13"Қорабоғ" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  3 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  6 17:31"Ахмат" — ЦСКА. Таркиблар маълум  4 16:51МЮ, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  56 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  5 14:56ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим  8 14:40ОКМК ва "Андижон" ўртасидаги даҳшатли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бугунги муваффақиятни жамоамизнинг ҳақиқий ғалабасини кутган инсонларга бағишлаймиз. Сабаби..." Янгиликлар

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бугунги муваффақиятни жамоамизнинг ҳақиқий ғалабасини кутган инсонларга бағишлаймиз. Сабаби..."

Суперлига 17-туридан ўрин олган “Андижон” – “Бухоро” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.




“Олдинги интервьюларда айтганимдек, “Бухоро” ҳам юз фоиз куч билан ўйнаши кутилган эди. Сабаби биз турнир жадвалида ёнма-ён турган эдик. Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун ҳаёт ва мамот жанги ҳисобланарди. Йигитлар кўрсатмаларимизни тўғри тушуниб, ҳаракат қилишмоқда. “Бухоро” ҳам яхши жамоа. Битта ғалабадан бўшашиш керак эмас. Навбатдаги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қилиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Фарҳод Бекмуродовни ўзининг позицияси бор. Кейинги ўйинларда унинг позицияси ўзгаради. Шу вақтгача нечта ўйин ўтказган бўлсак, Хушнудбек Авиловни энг яхши ҳимоячиларимиздан деб биламан. Кейинги ўйинларда бошқача таркиб тушиши мумкин.

Ўйиндан олдин Нодир Мавлонов пенальтини тепиши режалаштирилган эди. Агар у бўлмаса, Усмонали Исмоналиев тепиши керак эди. Нодир Мавлоновни биринчи бўлимдан сўнг алмаштиришга мажбур бўлдик. 

Жамоамизда легионерлар катта маош олишарди. Уларнинг ёрдами ўзимизнинг маҳаллий футболчиларникидек тегмаслигини сезиб турган эдик. Шунинг учун легионерлар билан икки томонлама шартнома бекор қилинди.

“Истиқлол” жамоасини ёпилгани ҳақида кечагина бизга хабар келди. Бу жамоадаги футболчилар бошқа жамоаларга ўтиши мумкин. Лекин биз ҳали уларнинг ўйинлари дискини кўрмагандик. Уларнинг сифатлари ҳақида тушунчага эга эдик. 

Бугунги муваффақиятни жамоамизнининг ҳақиқий ғалабасини кутган инсонларга бағишлаймиз. Сабаби, жамоамиз ичида ҳам, ташқарисида ҳам бу ютуғимизга қаршилар кўп эди”, - дейди Ҳамидуллаев. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика