UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  28 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  1 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  3 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  8 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  8 21:49"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози  1 21:25Лаутаро Мартинес "Барселона"га қарши жароҳат билан ўйнаганини айтиб берди  2 21:02Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлидаги охирги йиғинни бошлади  6 20:42"Ман Юнайтед" Малайзиядаги йиғинда Жануби-Шарқий Осиё юлдузлар жамоасига ютқазди  2 20:20Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди  3 20:05Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ   5 19:45Игорь Сергеев: "Астойдил тайёрланамиз ва шунга монанд жанг қиламиз"  25 19:35Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"  12 19:25Францияга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1

Бахтиёр Бобоев: "Эртага футболчиларимиз бутун вужудлари билан ғалаба учун ўйнашади" Янгиликлар

Бахтиёр Бобоев: "Эртага футболчиларимиз бутун вужудлари билан ғалаба учун ўйнашади"

Ўзбекистон кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Бунёдкор" жамоаси раҳбари Бахтиёр Бобоев ва футболчи Анвар Ғофуров иштирок этди.


"Финални нейтрал майдонда ўтказиш бу тўғри иш. Лекин финални қайсдир шаҳарга беришдан олдин, шаҳарнинг инфраструктурасига ва қулайликларига эътибор бериш лозим. Биз истиқомат қилаётган меҳмонхонада бизни қониқтирадиган шароитлар яратилмаган. Умуман финалга жиддий ҳозирлик кўрдик. Эртага ўзимизни режамизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Таркибдаги йўқотишларга келадиган бўлсак, Жавлон Иброҳимов жароҳати сабаб финални ўтказиб юборади", - дея гап бошлади Бахтиёр Бобоев.

 

- ОЧЛга йўлланма олиш учун энг яхши йўл эртанги баҳсда ғалаба қозониш. Буни футболчилар қанчалик тушуниб туришибди?

- Ўринли савол бўлди. Албатта биз чемпионатни бой бериб қўйдик. Эртанги ўйинда ютадиган бўлсак, бу бизга ОЧЛга йўлланма беради. Бу нарсани барча футболчилар тўғри тушуниб туришибди. Жамоадаги футболчилар бир неча йиллардан буён бирга тўп суришади ва уларга ортиқча ниманидир айтиш, ўқтириш шарт эмас. Мотивация етарли даражада. Эртага футболчиларимиз бутун вужудлари билан ғалаба учун курашишади.


- "Насаф" грандларга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда. "Бунёдкор" ҳам "Пахтакор" билан иккинчи "план"да ўйнаганди. Эртага жамоадан қандай ўйин кутмоқдасиз? Кейин Воҳид Шодиев "Насаф" учун хавфли ҳужумчи ҳисобланади. Сўнгги пайтларда эса Шодиев "Бунёдкор"нинг асосий таркибидан тушиб қолмоқда...

- "Насаф"ни ҳурмат қиламан. Бу жамоани яхши биламан. Бу жамоадаги кўплаб футболчиларни яхши танийман. Масалан "Машъал"да ишлаганимда Элдорбек Суюнов ўз қўл остимда катта бўлган. "Насаф" яхши шаклланган жамоа. Улар вақти келиб ҳимоявий, керак бўлса ҳужумкор ўйнашади. Улар вазиятдан келиб чиқиб ҳар хил тактика асосида ўйнашади. Шодиев масаласига келадиган бўлсак, у захирада ўтириб қолгани йўқ. Воҳид Шодиев жароҳати сабаб бироз муддат сафдан чиққанди. Лекин футболчимиз жароҳатидан тикланганидан сўнг уни майдонга туширмоқдамиз. Воҳид Шодиевнинг хизмати доим бизга керак. 


Анвар Ғофуров: "Насаф"да яхши футболчилар йиғилган. Ҳар бир футболчиси яхши ўйнайди ва рақиб жамоа сифатида яхши шаклланган. Лекин биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Эртага биз "Насаф"дан кучлироқ эканлигимизни ўйинда исботлашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика