UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  0 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  9 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  6 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  235 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22

Бахтиёр Ашурматов: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
"Ўйин йигитларга эътироз йўқ. Майдонда 100 фоиз кучларини қолдиришди. "Пахтакор"га қарши ўйинларда омадимиз келмаяпти. Ўтган йил ҳам сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборгандик. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ", - дейди Ашурматов.

- "Навбаҳор" 10 киши бўлиб қолганида яхшироқ ўйнади. Бу энг яхши ҳимоя ҳужум тактикасида ўйнадингларми?
- Кўрган бўлсангиз биринчи бўлимда рақиб деярли ҳужум қила олмади. 10 киши бўлиб қолганимизда рақиб кўпроқ ҳужум қилди. Шу боис кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлдик.

- "Лочинлар" ўтган йили ҳам "Пахтакор"га қарши 10 киши бўлиб қолганди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Бу тасодифми?
- Юқорида айтиб ўтдим, "Пахтакор"га қарши баҳсларда омадимиз келмаяпти. Рақиб стандарт вазиятларда, қарши ҳужумларда хавфли эканини билардик. Бугун айнан қарши ҳужумдан сўнг гол ўтказиб юбордик. 10 киши бўлиб ҳам ғалабага иштиёқ бор эди. Гол бўлган вазиятда икки нафар марказий ҳимоячимиз рақиб жарима майдони ичида эди.

- Улуғбек Бақоев рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Шахсан менга пенальти бордек туюлди. Бунга қандай қарайсиз?

- Тўғриси ўша вазиятга қизиқаётгандим. Лекин ҳали ўйинни кўриб чиқмадик. Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Қизил карточка кўрсатилган вазиятда ҳам фикрим шундай. Ҳозир аниқ ҳеч нарса дея олмайман.

- "Пахтакор"да Искандеров ва Махарадзе йўқ бўлса яратувчанлик йўқ. Фақат қанотлардан ҳужумлар... Жамоаингиз кўпроқ ҳужумга ўтиб, ижодкорликни кўпроқ намойиш этса бўлмасмиди?
 
- Фикрларингиз тўғри. Лекин 10 киши бўлиб қолиб "Пахтакор"га қарши ўйнаш оғир. Гол ўтказиб юборилган вазиятда ҳимоячи ҳам дарвозабонимиз ҳам тўпни қайтармади.

- "Навбаҳор" ўтган йилдагидан кучсизроқ кўринмоқда.
- Балки шундайдир. Лекин ўйиндан ўйинга кучайтириб боришга уринамиз. Яна қайтараман "Пахтакор"га қарши ўйинларда омадимиз келмаяпти.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика