UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  2 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

Бахтиёр Ашурматов: "Натижа ҳар доим муҳим" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Натижа ҳар доим муҳим"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг чорак финал босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов билан интервью ташкил этдик.

- Бахтиёр ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Очиғини айтганда кўпчилик бу турнирда натижа муҳим эмас деб ҳисоблайди. Лекин натижа ҳар доим муҳим бўлган. Бугунги ўйин дерби мақомига мос бўлди. "Турон" жамоаси селекция ишларини жуда яхши тарзда олиб бораяпти, жамоанинг таркиби бир қатор тажрибали футболчилар билан тўлдирилмоқда. Шу сабабдан бугунги учрашув қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди.

Жамоамиз футболчилари берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди деб айта оламан, улар майдонда охиригача курашишди. Ўйлайманки, футбол мухлисларига бугунги ўйин манзур бўлди. Бизнинг олдимиздаги вазифа - мазкур мусобақада ғолибликни қўлга киритиш. "Ҳоким кубоги" мусобақасида бир қатор номдор клублар иштирок этмоқда, шу сабабли ушбу мусобақа ҳар йилгидан кўра қизиқарлироқ руҳда кечяпти. Барибир ўйиндаги устунлик кўпроқ биз томонда бўлди, балки "Турон" таркиби янги шаклланаётганлиги учун футболчилар жамоа услубига мослашиб улгуришмаган. Ўйлайманки, бу жамоа Суперлигада ўз сўзини айтади, ҳар қандай рақибга "бошоғриқ" бўладиган клубга айланмоқда.

Йигитларга бугунги ўйин учун раҳмат айтаман. Узоқ йўл босиб келиб стадионда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.

- Жамоангиз бугунги ўйинда рақибга нисбатан кўп қўполлик ишлатгандек кўринди...

- Мен бунақа деб айтмаган бўлардим. Бугунги ўйин яккакурашларга бой тарзда ўтди. Агар Фозил Мусаев жароҳат олган вазиятни назарда тутаётган бўлсангиз, бу вазиятда жамоамиз аъзоси Рустам Абдуҳамидов футболчини кўргани йўқ эди. У тўпни тепиб юбориш учун сакради, Мусаев боши билан ўйнамоқчи бўлгани оқибатида тасодифий жароҳат юзага келди. Лекин рақиблар томонидан жамоамиз ҳужумчиси Мўмин Мелиевга нисбатан ҳам бир неча бор ортдан зарбалар берилганини ҳам эътиборга олиш керак. Бу футбол, мен ҳозир у ёки бу жамоа кескин ўйнади деб айтмаган бўлардим. Умуман айтганда ҳар икки жамоа ҳам жанговор футбол намойиш этди. Майдон холати ҳам бугунги ўйин шундай руҳда ўтишига сабабчи бўлди, учрашувда кўпроқ яккакурашлар бўлди.

- "Қўқон-1912" мусобақанинг навбатдаги босқичида Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги "Истиқлол" жамоаси билан тўқнаш келади. Мазкур ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Анвар Бердиев жамоаси бугун "Бухоро" билан баҳсда ПРО-Лига вакили бўлишига қарамасдан жуда яхши ўйин намойиш этди. Ўйлайманки жамоамиз йигитлари ушбу баҳсга масъулият билан ёндашишади. Бизни хаёлимизда "Истиқлол" ПРО-Лига жамоаси деган фикр йўқ, чунки бугун уларнинг "Бухоро" билан кечган ўйинини кўриб шунга амин бўлдик. Анвар Бердиев яхши жамоа шакллантирмоқда, шу сабабли осон ўйин бўлмайди.Бу учрашув жуда қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтишига шубҳа йўқ.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика