UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  16 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  31 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3

Бахтиёр Ашурматов: “Мухлисларимизни далдаси ғалабага замин яратди” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Мухлисларимизни далдаси ғалабага замин яратди”

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.
- Наманганда барча талабларга жавоб берадиган замонавий ўйингоҳ фойдаланишга топширилди. Бунинг учун давлатимиз раҳбарларига катта раҳмат. Қайта таъмирланган ўйингоҳни мухлислар, футболчилар катта совға сифатида қабул қилдик. Бугун ўйингоҳни очилиши ва биринчи ўйин ўтказилганлиги учун Наманганда катта байрам эди. Байрамларини бузишга бизни ҳаққимиз йўқ эди.

Шу сабабдан майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушгандик. Бундан ташқари, сўнгги турлардаги мағлубиятлар мусобақа жадвалидаги мавқеимизга таъсир кўрсатганди. Ғалабани қўлга киритиш орқали мухлисларни хушнуд қилишни ўйлагандик. Янги ўйингоҳ, мухлисларни кўплиги боис йигитлар хаёжонланишди. Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмида ўйинимиз қовушмади. Ишқибозларни ҳам тўғри тушуниш керак. Сабаби улар ғалаба ва чиройли ўйинни исташади. Шунинг ҳужумга ўтишимизни талаб этишди. Лекин, “Олмалиқ” ҳам яхши шаклланган таркибга эга жамоалар сирасига киради. Қолаверса, тажрибали мутахассислардан бири Игорь Шквирин ҳар қандай ҳолатда жамоасини ғалаба сари етаклай олади. Биринчи голга қадар футболчиларимиз ўзларига кела олишмади.

Жуда қийин бўлди. Жавоб тўпи киритилгач, эса йигитларда ўзларига бўлган ишонч ортди ва мухлисларимизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашлари натижасида олдинга интилдик. Худога шукурки ишқибозларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиб якунда ғалабани қўлга киритдик. Ушбу ғалаба билан клуб раҳбарияти ва мухлисларимизни табриклайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика