UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  26 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18

Бахтиёр Ашурматов: “Имкон қадар ижарага футболчи олмасликка ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Имкон қадар ижарага футболчи олмасликка ҳаракат қиламиз”

Хабарингиз борки, "Навбаҳор" янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлади.
Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов айни пайтда миллий терма жамоамиз билан биргаликда Австралияга жўнаб кетганлиги боис машғулотларга ёрдамчи мураббийлар бошчилик қилишмоқда. Бош мураббий олис юртда бўлишига қарамай, жамоанинг ҳар кунлик машғулотлари борасида керакли маълумотларни ёрдамчилари орқали билиб бормоқда. Дастлабки йиғин якунлари ва келгуси режалар хусусида маълумотга эга бўлиш мақсадида Бахтиёр Аъзамовичга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Аввалом бор «Навбаҳор» жамоаси мухлисларини кириб келган янги йил билан табриклайман. Мухлисларимизга соғлик-саломатлик, оилаларига тинчлик хотиржамлик тилайман. 2015 йил юртимизга, жонкуяр мухлисларимизга омадли келишини тилаб қоламан, - дея гап бошлади Ашурматов.

- Дастлабки йиғин хусусида тўхталиб ўтсангиз?
- Жамоамизнинг декабр ойида ўтказилган биринчи йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш устида иш олиб борилди. Гарчи ўзим машғулотлар давомида жамоа билан бирга бўлмасамда футболчиларнинг ҳолати, машғулотларда кимни қандай қатнашаётганлиги, жамоа аъзоларини қандай темпда югураётганликлари, югуриш чоғида кимни пульсни қандайлиги, қўйинки барча жиҳатлардан хабардор бўлиб турдим. Қисқа муддатлик дам олишдан кейин бошланган иккинчи йиғинимиз эса 16 январга қадар давом этади. Мазкур йиғин давомида иккита назорат учрашувини ўтказишни режалаштирганмиз.

- Янги йилдан кейинги йиғинга таркибга янги ўйинчиларни келиб қўшилиши кутилганди. Селекция борасидаги ишлар қай тариқа амалга оширилмоқда?
- Жамоага келиши мумкин бўлган футболчилар билан ҳам доимо мулоқотда бўлиб турдим. Таркибни имконият даражасида кучайтиришни хоҳлаймиз. Мухлисларимиз ҳам “Навбаҳор”га терма жамоага номзод футболчиларни келишини ва тезроқ медаллар учун курашадиган жамоалар қаторига қўшилишини исташади. Лекин, молиявий имкониятимизга қараб иш тутишимиз керак. Шу сабабли ҳозирча терма жамоа даражасидаги футболчиларни жамоага таклиф қила олмаймиз. Шунингдек айнан имкониятларни чекланганлиги сабабли таркибда кўришимиз мумкин бўлган футболчилар келишувга эриша олмадик. Бир фактни келтириб ўтишни хоҳлаган булардим. Ўтган йилги чемпионат қатнашчилари орасида “Навбаҳор” бюджет бўйича 10-11 ўринда эътироф этилди. Бу клубга иккинчи давра арафасида бириктирилган ҳомийни инобатга олгандан кейинги вазият ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизга ёрдам қўлини чўзган ҳомийларимизга ва клубга эътибор қаратган Ўзбекистон футбол Федерацияси президенти Мираброр ака Усмоновдан ҳар қанча миннатдор бўлсак кам. Олдинги йиллар билан солиштирганда, йилни кам миқдордаги қарздорлик билан якунладик. Шу сабабдан аввалги йиллардаги каби ҳеч бир футболчини ЎФФга “Навбаҳор”дан пулимни ололмадим деб арз қилмаслигига ишончим комил. Шунингдек, 2014 йилда олдинги мавсумлардан тўпланиб қолган қарздорликни ҳам бартараф этишга эришдик.

Селекция борасида яна нималарни қўшимча қилиш мумкин. Айни пайтда бу борадаги ишларимиз давом этмоқда. Ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган Элёр Жаҳонов ва Акбар Саттаевларни “Навбаҳор”дан кетишгани деярли барчага маълум. Бундан ташқари фарғоналик ярим ҳимоячилар Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовлар “Нефтчи”га қайтишга қарор қилишди.

Украиналик легионер Руслан Качур ҳам кейинги мавсумни бошқа жамоада ўтказади. Болгариялик посбон Петар Денчев ҳам “Навбаҳор”га қайтмаса керак. Денчев ёмон дарвозабон эмас. Лекин, легионер посбон бунданда кучлироқ ўйин намойиш қилиши лозим. Селекция жараёнидаги асосий муаммолардан бири бу дарвозабон топиш масаласи ҳисобланади. Балки яна “Навбаҳор”га хориждан дарвозабон таклиф килармиз. Айни пайтда ихтиёримизда бўлган дарвозабонларимиз Хўжаев ва Усмоновлар ўтган йилги мавсумда хатоларга йўл қўйишди. Аслида улар ўтган мавсумдагидан кўра яхшироқ даражада ўйнай олишади. Яхши посбон таклиф қилсак дарвоза чизиғида ҳам рақобат кучаяди. Беларуслик ҳимоячи Юрий Рижко масаласи ҳам очиқ турибди. Чунки ҳимоячи ўтган йилгига қараганда яхшироқ молиявий шароитга эга бўлган шартнома тузишни кўзламоқда. Бу борада музокаралар давом этмоқда.

Ҳимоячи Тоҳир Шамсиддинов навбатдаги мавсумни жамоамизда ўтказади. Эндиликда Шамсиддинов “Навбаҳор”да ижара асосида эмас, аксинча клубнинг тўлақонли аъзоси сифатида фаолият юритади. Яна бир ҳимоячи Бобир Акбаров хусусида ҳам худди шундай фикр билдириш мумкин. Бу йил имкон қадар ижарага футболчи олмасликка ҳаракат қилмоқчимиз. “Машъал”дан таклиф этилган ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов ҳам янги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказса керак. У билан шартнома шартлари бўйича келишиб олсак бўлгани. Маҳаллий ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновни ҳам қайтаришга ҳаракат қилдик. Бир неча маротаба у билан телефонда гаплашдим. Янги йил арафасида ўзи билан кўришиб гаплашишни ўйлагандим. Билишимча “Нефтчи” Меҳмоновга қулайроқ шартнома таклиф қилганлиги боис Фарғонада қолишга қарор қилган кўринади.

Ҳеч бир футболчидан хафа бўлмаслигимиз керак. Чунки футболчи имконият бўлганида молиявий ҳолатини яхшилаб олиши лозим. Шундай экан, Меҳмоновга омад тилаймиз. Назаримда “Нефтчи” ва “Навбаҳор” селекция жараёнида бир-бирига ҳалақит қилаётгандек таассурот уйғотмоқда. Чунки футболчилар “Навбаҳор” чақиряпти деб “Нефтчи” билан шартнома тузишда устунликка эга бўлишяпти. Натижада икки клуб қизиққан ўйинчини жамоага таклиф қилиш борасида “Нефтчи” билан рақобат қилишимизга тўғри келмоқда. Жамоамизнинг асосий мақсади футболчилар олдида шартнома бандларини тўлиқ бажариш. Шу сабабли футболчиларга катта миқдорли шартномаларни таклиф қилиб кейин футболчиларга пулни беролмай юришни хоҳламаймиз. Қайсидир футболчини қанчалик жамоамизга керак бўлмасин, имкониятимиз даражасида шартнома таклиф қиляпмиз.

- Айни пайтда мураббий сифатида Сизни қандай муаммо қийнаяпти?
- Тезроқ автобус ва база масаласини ҳал қилишимиз керак. Чунки ўтган мавсум давомида ижарага автобус олишга мажбур бўлдик. Бундан ташқари жамоа аъзолари меҳмонхоналарда истиқомат қилишди. Агар бу масалалар ижобий тарзда ечимини топса маълум миқдордаги маблағ тежаб қолган бўлардик. Ҳозир вилоятимиз раҳбарлари жамоанинг молиявий ҳолатини ўтган йилгидан кўра яхшилаш борасида иш олиб боришмоқда. Бу борада клубимиз вице-президенти Расул ака Низамбаев ва клубимиз ижрочи директори Ганишер ака Исмаиловлар катта хажмдаги ишларни бажаришмоқда. Айни пайтдаги мақсадимиз ўтган йилгидан кўра чиройлироқ ўйин кўрсатиш ва кучлироқ жамоа тузиш. Ўзим ҳам мураббий сифатида раҳбарларимиз тарафидан жамоамиз олдига аниқ бир мақсад қўйилишини ва шу вазифани бажариш йўлида тинмай ҳаракат қилишни ва ишончни оқлашни хоҳлайман.

- “Навбаҳор” ёшлар жамоасида ҳам янгиликлар кузатиладими?
- Ёшлар жамоаси мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлиши мумкин. Бу масалани клуб раҳбарияти бугун ёки эртага ҳал қилишади. Бу йилги мавсумда ёшларимизга ҳам кўпроқ эътибор беришимиз лозим. Сайтларда ва сайт аъзоларининг танқидини тўғри қабул қиламиз. Бу танқидлар жамоамизни янада маъсулиятлироқ бўлишга ва ўтган йилгидан кўра кучлироқ футбол кўрсатишимизга ундайди.

- Олис Австралиядан мухлисларимизга қандай тилаклар билдирган бўлардингиз?
- Мухлисларимиз ўтган йили жамоамизни аъло даражада қўллаб-қувватлаб туришди. Ишончим комилки бу йилги мавсумда мухлисларимиз жамоамизни янада кучлироқ қўллаб-қувватлашади ва мухлисларимиз ташрифи ўтган йилгидан ҳам кўпаяди. Осиё кубогидаги асосий мақсадимиз Ўзбекистон терма жамоасининг миллионлаб мухлисларини хурсанд қилиш ва юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келиш. Худо хоҳласа Осие кубогида ишқибозларимиз бизни муносиб тарзда қўллашади ва дуода бўлишади. Футболчиларнинг бахтига мухлисларимиз доимо соғ бўлишсин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика