UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Бахтиёр Ашурматов: "Йигитларни рўзадор бўлгани учун кучи йўқ дея олмаймиз" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Йигитларни рўзадор бўлгани учун кучи йўқ дея олмаймиз"

Coca Cola Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинни стадиондан томоша қилиш учун келган мухлисларни тушуниб турибман. Улар биздан ғалаба кутишганди. Афсуски бугун мағлубиятга учрадик.

Шуни айтиш мумкин, бугун йигитлар учрашувнинг охирига қадар ғалаба учун курашишди. Омад биз томонда бўлмади. "Металлург" жамоаси сўнги дақиқаларда юзага келган имкониятдан фойдаланиб гол уриб кетди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Биз эса кейинги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўриб, вазиятни тўғрилашимиз зарур. Бугун мағлубиятга учраган бўлсак ҳам йигитларга катта эътироз билдиришим қийин. Чунки бугун ғалабага ҳақли эдик, лекин омад биз томонда бўлмади.

- Жамоангиз 3 та ўйиндан буён уйда ғалаба қозона олмади. Бунга мухлислар яхши қўллаб-қувватламаётгани сабабми?


- Йўқ, нега? Мухлислар бизни жуда яхши қўллаб-қувватлашмоқда. Улар бизни тинимсиз олдинга чорлашмоқда. Биз юзага келаётган вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимиз бизга қимматга тушаяпти.

- Мўмин Мелиевда куч етишмагандек кўринди, бугун у рўзадор эдими?


- Жамоамизда фақат Мўмин Мелиев эмас, бир нечта футболчилар рўза тутганди. Биз йигитларни рўзадор бўлгани учун кучи йўқ дея олмаймиз. Улар бугун катта ҳажмдаги ишни бажаришди, охиригача курашишди. Мелиев ҳам бир нечта вазиятлар яратди, рақиб ҳимоясига хавф солди. Афсуски айтиб ўтганимдек вазиятдан фойдалана олмаслик бизга панд бераяпти. Уни бугун суст ўйнади ёки курашмади деб айта олмайман.

- Кубок ўйинларидаги мақсад қандай?


- Очиғи бу футбол, бешафқат ўйин эканлигини бугун кўрдинглар. Бугун биринчи бўлимда мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Жамоамиз олдида ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсади қўйилган. Шу сабабли биз чемпионат ёки кубок доирасидаги ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика