UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  1 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  0 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  3 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  19 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  6 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  13 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  12

Бахтиёр Ашурматов Андижондаги фаолиятини давом эттиради Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов Андижондаги фаолиятини давом эттиради

Ҳозиргина Андижон вилояти ҳокими Андижон клуби раҳбарлари ва Бахтиёр Ашурматовни қабул қилган.


Унга кўра, Бахтиёр Аъзамовичга жамоанинг натижасини яхшилаш вазифаси қўйилган. Клуб олдида молиявий муаммо йўқлиги, клубни эгаллаб турган ўрни яхшимаслиги таъкидланган. 


Бугун Андижон клуби расмий твиттери мураббийни ариза ёзмаганлиги ҳақида ёзиб ўтган. Аслида бундай эмас. Мутахассис ростан ҳам бўшаш ҳақида ариза ёзган. Унинг ўрнига Маматказин билан музокара бошлаган. хатто бугун Ашурматов билан иш бошлаган мураббийлар ҳам бўшаш тўғрисида ариза ёзишган. Бу ҳакда аниқ маълумотни, ариза ёзилиш жараёнида иштирок этганлар берган. Мураббий ёки клубни буни тасдиқлаши ёки инкор этиши уларнинг иши. Сайтимиз воқеалар ривожи билан ўқувчиларни таништириб борди холос.
Кечги қабулдан сўнг эса ҳаммаси ўз ўрнида қолиши ҳақида қарор қабул қилинган.

Сўнгги ўн йилда Андижон жамоаси энг кўп мураббийни алмаштирган клуб бўлиб турибди. 2006, 2007, 2014 йиллар давомида уч нафар мураббий битта мавсумда фаолият олиб борди. Шу йиллар давомида  15 (!) нафар мураббий клубда ишлаб кетишди.

Рўйхат қуйидагича кўриниш олган:

2006 - Рауф Инилеев, Мухтор Мирзаев, Эдгар Гесс
2007 - Эдгар Гесс, Вячеслав Солохо, Иштван Секеч
2008 - Владимир Бондаренко, Ориф Маматказин
2009 - Ориф Маматказин
2010 - Амет Мемет
2011 - Ориф Маматказин
2012 - Александр Аверьянов, Азамат Абдураимов
2013 - Азамат Абдураимов
2014 - Азамат Абдураимов, Ориф Маматказин, Эдгар Гесс
2015 - Эдгар Гесс, Сергей Ковшов
2016 - Бахтиёр Ашурматов

Клуб қачонки болалар футболига, интервьюларда эмас, амалда эътиборни кўчайтирар экан шунда ундан натижа кутиш мумкин.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика