Бахтиёр Ашурматов: "Аламли мағлубиятга учрадик"

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2015, 08:37
«Навбаҳор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фиркларини билдирди.

Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи): - Бугунги ўйин мухлисларга манзур бўлди. Улар сўнгги дақиқаларгача ҳаёжонда ўтиришди. Афсуски, шундай чиройли ўйинимизни охирги уч дақиқада ўтказиб юборилган гол ювиб кетди. Бунинг оқибатида аламли мағлубиятга учрадик. Майдонда чиройли ўйин кўрсатганликлари учун ҳар икки жамоа аъзоларига миннатдорчилик билдириб ўтаман. Учрашув якунига етгач, йигитларга ҳам намойиш этган ўйинлари учун ташаккур билдириб ўтдим. Валижонов ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Рақиб ҳимоячиларини таҳликада ушлаб турди. Баҳс охирларида «Локомотив» футболчилари марказдаги устунликни қўлга олишди. Шу сабабли, марказда жиддий қаршилик кўрсатиш мақсадида Алишер Маҳмудовни майдонга туширгандик. Афсуски, учрашувнинг якуний қисми кутганимиздек тус олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz