UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  1 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  6 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  15

Бахтиёр Ашурматов — Аббосбек Файзуллаев, Ҳиндистон билан ўйин ва Хожиакбар Алижонов ҳақида Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов — Аббосбек Файзуллаев, Ҳиндистон билан ўйин ва Хожиакбар Алижонов ҳақида

"Тезкор Студия"да Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчилари, таниқли журналистлар билан суҳбатлар давом этади.

Кеча жонли эфирда Ўзбекистон терма жамоаси билан 2та Осиё Кубогида қатнашган, кўплаб учрашувларда майдонга тушган Бахтиёр Ашурматов меҳмон бўлди ва фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ҳиндистон билан ўйинга келадиган бўлсак, Хожиакбар Алижоновнинг сафдан чиқиши катта йўқотиш ҳисобланади. Хожиакбар Алижонов сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячиларидан бири, деб ўйлайман. Қайси ўйинчини қўйсак ҳам ҳозирги даражасида ўйнаши қийин. Бу позицияни беркитиб бериши мумкин. Лекин у ҳимоя ва ҳужумда зарбалари, узатмалари билан ажралиб туради. Бу Ҳиндистон билан ўйинга таъсир қилиши мумкин. 

Таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Фикримча, ўйин услубимиз ўзгармайди. Алижоновнинг ўрнида Сурия билан ўйиннинг иккинчи бўлимидан келиб чиқсак, мураббий Фарруҳ Сайфиевни қўйиш эҳтимоли кўпроқ. Чап томонда Шерзод Насруллаевни кўрамиз. 3та марказий ҳимоячи қолади, чунки Сурия кўп ҳужум қилмаган бўлсада, ҳимоячиларимиз яхши савияда ўйин кўрсатишди. Остон Ўруновнинг ҳужумда иши юришмаганини кўрсак, Сергеев ёки Абдихолиқовнинг тушиши эҳтимоли катта. Менимча кўпроқ Сергеев асосий таркибда ўйинни бошласа керак. Остон Ўрунов эса ярим ҳимояда, ўз позициясида ҳаракат қилиши мумкин. 

Аббосбек Файзуллаевни ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг энг креатив, энг тезкор ва ўйинни ўз қўлига оладиган футболчиси, деб биламан. Лекин терма жамоа мураббийи вазиятни яхшироқ билади. Кўпчилик қатори Аббосбек Файзуллевнинг асосий таркибда бўлмаётгани мени ҳам ажаблантирмоқда, чунки Россия чемпионатида бундай савияда ўйин кўрсатиш ҳаммага ҳам эмас. Аввал ҳам яхши савияда ўйнаётганди. ЦСКА таркибида эса ўйинини янада кучайтира олди. Россия чемпионатини яхши биламан, у ерда кўпроқ жисмоний куч талаб қилинади. Шунга қарамай ўзини кўрсата оляпти. Россия чемпионатининг энг омадли трансфери, деб бежиз айтилмаяпти. Файзуллаев таркибга қўйилса тўғрироқ бўларди. Тўғри Машарипов терма жамоанинг етакчи футболчиларидан бири. Мураббий уни захирага оладими ёки йўқ, буни айта аниқ олмайман. Остон ўз позициясида нисбатан кучли ўйин кўрсатишидан келиб чиқсак, мураббийда танлов имконияти бор. Ўйлайманки, Сречко Катанец терма жамоа учун тўғри қарорни қабул қилади",- дейди Бахтиёр Ашурматов.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика