UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03"Пахтакор" қизиқиш билдирган футболчи "Мец"га ўтди  1 13:41Расман: Бензема — "Ал Ҳилол" футболчиси  2 13:28"Машъал" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлуб этди   1 13:05Эшитдик-да! Ямайка терма жамоаси сардори "Динамо" билан шартнома тузмади  1 12:44Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Эронга имкониятни бой бериб, чорак финалда тўхтади  35 10:51Осиё чемпионати превьюси: Ўзбекистон - Эрон  2 10:45Бир пайтлар улар Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчилари эди. Совриннинг биринчи эгалари бугун қаерда?  5 10:15Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги болалар футболи бўйича энг яхши мураббийи Юсуф Эргашев: "Бу мукофотни отамга бағишлайман"  0 09:35"Бухоро" сербиялик вингер билан шартнома имзолади   3 09:15Дилшод Шарофетдинов ва Акмал Холматов "Динамо" U-19 жамоасида иш бошлади  0 09:00"Ғазалкент" клуби Лазизбек Мирзаевни "Леганес"дан сотиб олди   18 08:42"Олимпик-MobiUz" 4 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Футзал. Ўзбекистон бугун ярим финал йўлланмаси учун Эрон билан куч синашади  5 02:31Отасига эмас, Роналдиньога ўхшашни хоҳлайдиган, гол нишонлагани учун жамоадан ҳайдалган "Бухоро"нинг икки ниқобли легионери билан танишамиз  0 00:55"Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" баҳсида ҳисоб очилмади, "кўклар" яна пешқадам  3

"Бавария"нинг янги мураббийи - Флик. Ким у? Янгиликлар

"Бавария"нинг янги мураббийи - Флик. Ким у?

Нико Ковач истеъфосидан сўнг ҳаммада савол пайдо бўлди: "Бавария"нинг янги мураббийи ким бўлади?

Мюнхенликлар машҳур мутахассисларнинг бири билан шартнома тузиши мумкин эди (Аллегрия ёки Моуринью), аммо Германия терма жамоаси штаби билан ЖЧ-2014да муваффақиятли иштирок этган Ханс-Дитер Фликни қолдиришди.


Футболчи Флик

Флик футболчилик даврида иқтидорли ярим ҳимоячи бўлган ва катта муваффақиятларга "Бавария"да эришган. У Мюнхен клубида 6 йил тўп тепиб, 4 марта Германия чемпиони бўлган. Флик мюнхенликлар сафида 104та учрашув ўтказган бўлсада, бор-йўғи 5 та гол уришга эришган.

Флик 6 йилдан сўнг "Кёльн"га ўтди. Ханс-Дитер деярли ўйин амалиётига эга бўлмади. Балки қизил карточка кўп олгани учун уни таркибга киритишмагандир. Фликнинг фаолиятидаги сўнгги клуб "Бамменталь" бўлди ва ярим ҳимоячи у ерда тиззасидан жиддий жароҳат олди ва фаолиятини 1993 йилда (28 ёш) якунлади.

Умуман олганда Флик футболчи бўлишни хоҳламаган. У банк соҳасида ўқиган ва шунчаки роҳат олиш учун учинчи лигадаги "Зандхаузен" сафида тўп тепган. Футболчи бўлишга жиддий қизиқмаган Ханс-Дитер "Штутгарт" таклифини рад этди, аммо "Бавария" шартнома юборганида у тезда рози бўлди.


Мураббий Флик

Флик Ковач истеъфосигача ёшларни асосий таркибга қўшиш учун бош мураббийга кўмаклашди. Мақсад - "Бавария"ни ёшартириш эди. Томас Мюллер захирада қола бошлади, Хуммельс эса "Боруссия"га (Дортмунд) кетди.

Флик Мюнхендан олдин Германия терма жамоасида ишлаган. 2006 йилда Йоахим Лёв уни ўзига ассистент қилиб олган. Немислар у билан жаҳон чемпиони бўлишди, хатто битта учрашувда Ханс бош мураббий вазифасини бажарди. Бу 2008 йил Европа чемпионатида содир бўлганди. Йоахим Лёв дисквалификация қилингани боис, Флик Португалияга қарши баҳсда чизиқ ёнида туриб жамоани бошқарган.

Флик кўпроқ стандартларга эътибор берарди, ЖЧ-2014да Германиянинг устун томони ҳам стандартлар бўлган. Турнирдаги 6та гол бурчак ва жарима зарбаларидан урилган эди. Ўша пайтдаги миш-мишларга кўра, Флик футболчиларни яхши тушунган, Лёв эса қаттиққўл мутахассисга айланиб, фақат кўрсатмалар билан чекланган экан. Флик терма жамоани тарк этганидан сўнг Ўзил, Мюллер, Хуммельс ва Боатенг Лёв билан тил топиша олмади ва уларни МТЖдан ҳайдаб юборди десак ҳам бўлаверади.


Яна қаерда ишлаган?

Флик Лёв ёрдамчиси бўлгунга қадар 5 йил "Хоффенхайм"ни бошқарган. Аммо ўшанда бу клуб Германиянинг тўртинчи лигасида эди. Флик биринчи мавсумда жамоани учинчи лигага олиб чиқди ва 2005 йилгача турнир жадвали ўртасида юрди.

Унинг кейинги жамоаси "Ред Булл" томонидан сотиб олинган ва кейинроқ "Ред Булл Зальцбург" деб номи ўзгартирилган "Аустрия" бўлди. Жамоага Лотар Маттеус ва Жованни Трапаттонилар таклиф қилинган эди, Фликни эса Трапаттонига ёрдамчи сифатида чақирилган. Хас Австрия клубида 11та учрашувда ишлаб, кейин терма жамоага йўл олди.

Айтганча, Фликнинг бизнеси бор: У Бомменталдаги спорт кийимлари дўконига эгалик қилади.

"Бавария"нинг навбатдаги рақиблари "Фортун" (Бундеслига) ва "Црвена Звезда" (Чемпионлар лигаси) бўлади. Улар устидан қозонилган ғалаба жамоа ва мураббийга қўшимча ишонч бериши керак.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика