

Бу ҳақда “Бавария” устози Ханс-Дитер Флик ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Марк Рока якшанба куни жароҳат олди, шу туфайли у эртанги ўйинни ўтказиб юборади. Серж Гнабрининг томоғи оғримоқда ва катта эҳтимол билан у ҳам ўйнай олмайди”, дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Альянц Арена”даги учрашув Тошкент вақти билан 8 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Аввалроқ, "қизиллар" форварди Роберт Левандовски жароҳати туфайли 1 ойга сафдан чиққани маълум бўлганди.



