"Бавария"нинг икки ҳимоячиси жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
14 сен 2022, 16:55
Футболчилар жароҳатланганлар сафини тўлдиришди.

Мюнхен клуби ҳимоячилари Бенжамен Павар ва Лукас Эрнандес Чемпионлар Лигасининг 2-тури доирасидаги "Барселона"га қарши учрашувда (2:0) жароҳат олди. Бу ҳақда "Top Mercato" хабар бермоқда.

Жароҳатларнинг даражаси ва футболчиларнинг қайтиш вақти ҳозирча маълум қилинмаган.

"Бавария"нинг навбатдаги ўйини 17 сентябрь куни меҳмонда "Агусбург"га қарши кечади. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: topmercato.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›