"Бавария"нинг асосий футболчиларидан бири "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
16 апр 2018, 11:17
"Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видалнинг "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал илк ўйинида иштирок этиши сўроқ остида.

Чилилик жамоанинг сўнгги машғулотларидан бирида жароҳат олди ва бир ўзи майдонни тарк эта олмади.

Видаль шунга ўхшаш шикастланиш туфайли сўнгги икки учрашувни ўтказиб юборган эди.

"Бавария" ва "Реал" ўртасидаги илк ўйин 25 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild