"Бавария"дагилар Ламдан сўнг Нойерни сардор этиб тайинлашмоқчи

Aslanov Jasurbek
15 фев 2017, 16:19
"Бавария" раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳимоячи Филипп Лам бутсасини михга илганида кимни сардор сифатида танлашни келишиб олишди.

Маълумотларга кўра, немис грандидагилар сардорлик боғичини посбон Мануэль Нойерга беришмоқч. Нойер жорий мавсумда Ламнинг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Олдинроқ Оттмар Хитцфельд ушбу боғияни ҳужумчиси Томас Мюллерга бериш кераклигини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Bild