

Бу ҳақда "Бавария" кузатув кенгаши вакили Карл-Хайнц Румменигге DAZN нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Мавсум якунланганидан кейин португалиялик ҳимоячи Дортмунд клубини эркин агент сифатида тарк этганди. Шу сабабли у мюхенликлар сафига текинга бориб қўшилади.
Олдинроқ "Бавария" ярим ҳимоячи Конрад Лаймерни ҳам таркибига қўшиб олишини маълум қилганди. У ҳам "Бавария"га текинга ўтади.


