Мюнхенликлар устози Хосеп Гвардиоланинг айтишига қараганда, "Голливуд ФК" таркибида бундан бошқа ўзгаришлар бўлмайди ва ҳозирги таркибнинг асоси сақлаб қолинган ҳолда келаси мавсумга тайёргарлик кўрилади.
- Ишонч билан айтишим мумкин-ки, ёзда жамоамиз таркибида катта ўзгаришлар бўлмайди. Бугунги жамоа асоси сақлаб қолинган ҳолда келаси мавсум учун тайёргарлик кўрамиз. Янги трансферлар бўлиши эхтимоли жуда-жуда кам, - деди испаниялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Мюнхен супер-клуби ҳозиргача "Боруссия" Дортмунд билан Роберт Левандовски ҳамда "Айнтрахт" Франкфурт билан Себастиан Роде трансфери бўйича келишувга эришишга улгурган. Гвардиоланинг сўзларига ишонадиган бўлсак, "Бавария" ушбу икки футболчидан бошқа ўйинчи сотиб олмайди.