«Бавария» ярим ҳимоячиси операция қилинади

Narzulla Saydullayev
25 авг 2018, 09:41
«Бавария» футболчиси Кингсли Коман Бундеслиганинг 1-турида «Хоффенхайм»га қарши ўйинда (3:1) жароҳат олганди.

Франциялик футболчида худди ўтган йилдагидек чап тўпиғидаги суякларни бирлаштириб турувчи мушакнинг узилиши қайд этилган.

Тиббий кўрик натижасига кўра Коман операция қилинади ва бир неча ҳафтани майдондан ташқарида ўтказади.

Футболчи айнан шундай жароҳати туфайли Франция терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да иштирок эта олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbayern.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›