

20 ёшли ярим ҳимоячи Микаэль Кюизанс фаолиятини “Бавария”да давом эттиради. Бу ҳақда Мюнхен клуби спорт директори Ҳасан Салиҳамижич маълум қилди. Микаэлнинг трансфери мюнхенликларга 10 млн еврога тушади. Кюзианс 2017 йил “Нанси”дан “Боруссия М”га ўтганди. У ўтган мавсум Бундеслигада 11 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.



