

Бу ҳақда "Bayern & Germany" нашри хабар бермоқда. Қайд этилишича, клуб таклиф қилаётган шартлар посбонга ёқмаяпти. Клуб эса Нойер билан келишувга эришишга ишонмоқда.
Олдинроқ клуб футболчига 2023 йилга қадар маош ва йилига 12 млн евро маош таклиф қилаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.
Ушбу мавсумда Нойер Бундеслиганинг 25 ўйинида майдонга тушди ва шуларнинг 10тасида гол ўтказиб юбормади.



