

Бу ҳақда "L'Équipe" саҳифаларида хабар берилди.
Манба берган хабарга кўра, 25 ёшли ҳужумчининг трансферига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар Роберт Левандовски кетганидан кейин янги марказий ҳужумчи изламоқда. Бундеслига чемпиони хўжайинлари Тюрамнинг трансфери бўйича таклиф тайёрламоқда.
Маркус жорий мавсум "Боруссия" сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 3 та голли узатма қайд этди. Унинг гладбахликлар билан тузилган меҳнат шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.



