"Бавария" "Тоттенхэм" футболчисини сотиб олмоқчи
29 авг 2023 23:52
Янгиликлар
"Бавария" "Тоттенхэм" футболчисини сотиб олмоқчи
"Бавария" ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар "Тоттенхэм"нинг яна бир футболчиси билан шартнома имзоламоқчи.
"Sky Sports" хабарига кўра, сўнгги кунлар давомида Бенжеман Павар кетаётгани сабабли мюнхенликлар "Тоттенхэм" ҳимоячиси Эрик Дайерга қизиқиш билдирмоқда. 29 ёшли футболчи нафақат марказий ҳимояда, балки, таянч ҳимояси ҳамда ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнай олади.
Дайернинг "шпорлар" билан шартномаси якунланишига бир мавсум қолгани сабабли трансфер ишлари осонлашиши мумкин. "Бавария" ҳимоячи учун 15-20 млн евро атрофида маблағ тўлайди.
Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Бавария" Харри Кейнни "Тоттенхэм"дан таркибига қўшиб олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар