"Бавария" стадионини афсона шарафига номлайди

Sherzod Nurmatov
20 сен 2024
Германиянинг "Бавария" клуби шаҳар мерияси билан биргаликда стадион номини клуб афсонаси Франц Беккенбауэр хотирасига ўзгартиришга қарор қилди.

Уй стадионининг ҳозирги номи – "Альянц Арена".

Мюнхен шаҳар кенгаши стадион номини ўзгартириш ғоясини маъқуллади. Яқин кунларда клуб арена номи ўзгарганини расман эълон қилади.

"У бизнинг шаҳримиз етиштирган энг буюк спортчилардан бири", – деди Мюнхен мери Дитер Райтер.

Немис клуби куни кеча Чемпионлар Лигасининг 1-турида Загребнинг "Динамо" жамоасини 9:2 ҳисобида мағлуб этганди.

"Қизиллар" навбатдаги ўйинини 21 сентябрь куни Бундеслига доирасида "Вердер"га қарши ўтказади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bavarian Football Works