

35 ёшли футболчи "Гремио" билан шартнома имзолади.
Томонлар ўртасидаги битим 2021 йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тажрибали футболчининг сўнгги иш жойи Пирейнинг "Олимпиакос" клуби бўлганди. У жамоадан жорий йилнинг февралида кетди.
Эслатиб ўтамиз, Рафинья 2011-2019 йиллар давомида "Бавария"да ўйнаган.



