"Бавария" Роналдуни сотиб олмоқчи бўлганини тасдиқлади
02 сен 2022 21:35
Янгиликлар
"Бавария" Роналдуни сотиб олмоқчи бўлганини тасдиқлади
"Бавария" ёзги трансфер ойнасида Криштиану Роналдуни сотиб олиши мумкин эди.
Мюнхен клуби спорт директори лавозимини эгаллаб турган Ҳасан Салиҳамижич футболчининг агенти Жорже Мендеш билан музокаралар олиб борилганини тасдиқлади.
"Роналду улкан истеъдод соҳиби ҳамда футбол оламида ўз изини қолдира олган буюк футболчи. Аммо биз учун бу вариант устувор эмасди", деди Салиҳамижич.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"да қолди. Европанинг топ-лигаларида эса трансфер ойнаси аллақачон ёпилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар