

Мюнхен клуби мураббийлар штаби уни қишдаёқ жамоага қўшилишини истаяпти.
Айтилишича, Африка Кубогига Ашраф Ҳакимининг жўнаб кетиши сабабли ПСЖ ҳам футболчисини таркибда олиб қолишга ҳаракат қилади.
Норди нафақат ўнг, балки, марказий ҳимояда ҳам ўйнай олади. "Бавария" футболчилари етишмаётгани сабабли Мукиэле орқали муаммоларни бартараф қилмоқчи.
Мукиэле учун Бундеслига бегона эмас. Бунга қадар у "Лейпциг" таркибида фаолият олиб борган.



