"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг
18 июл 2024 19:26
Янгиликлар
"Бавария" ПСЖ футболчисини 90 млн. еврога сотиб олмоқчи, аммо бир йилдан сўнг
"Бавария" Хави Симонс учун ПСЖга 90 млн. евро таклиф қилди.
Маълумотларга кўра, мюнхенликлар 21 ёшли ярим ҳимоячи учун пойгада етакчилик қилишмоқда. Улар "Лейпциг" билан биргаликда ПСЖга рақобатчи таклиф юборишди.
Футболчининг ўзи келажагини Парижда кўрмаётганини маълум қилган.
Аммо ПСЖ Симонсни ҳозир сотмоқчи эмас, чунки Хавини 2025 йилнинг январигача сотишса трансфер пулининг сезиларли қисми ПСВ ҳисобига ўтказилади.
Буни ҳисобга олган "Бавария" ва "Лейпциг" ПСЖга футболчини харид қилиш шарти билан ижарага олишни таклиф қилишди. Маълумотларга кўра, "Бавария" 90 млн. евро таклиф қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар