"Бавария" Мюллер билан шартномани узайтириш учун шарт қўйди
10 янв 12:22
Янгиликлар
"Бавария" Мюллер билан шартномани узайтириш учун шарт қўйди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчи Томас Мюллер маош масаласида ён беришини хоҳламоқда.
Томас Мюллер янги шартномага эга бўлишни истаса, маоши камайишига розилик бериши зарур бўлади. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар бермоқда. Энг яхши ҳолатда у бонусларни қўшса, йилига 10-15 млн евро олиши мумкин.
Ҳозирда фахрий футболчининг йиллик маоши 20 млнни ташкил қилади. Мюллер "Бавария" афсонаси бўлиб, 2007 йилдан бери жамоа сафида 729 ўйин ўтказган. Уларда 246 та гол урган ва 271 та голли узатмани амалга оширган.
35 ёшли Мюллер майдонда аниқ позицияси йўқлиги билан машҳур. У ўзини "бўшлиқ изловчи" деб атайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар