

Манбага кўра, “Бавария” 22 июн куни Садио Манени оммага таништиради. Таништирув маросими “Альянц-Арена”да бўлиб ўтади. Клуб футболчини ҳужум позициясида эмас, балки вингер сифатида ўйнатмоқчи.
Аввалроқ, мюнхенликлар спорт директори Ҳасан Салиҳамижич Мане “Ливерпул”дан трансфер қилинганини тасдиқлаганди. Келишув 40,7 млн еврога амалга ошгани айтилмоқда.



