

Шунингдек, бразилиялик футболчига “Барселона” ҳам қизиқиш билдирмоқда.Шу билан бирга “Лацио” ўз ҳимоячисини сақлаб қолиш учун маошини йилига 2 миллион еврогача ошириш ниятида.
Айни пайтда ҳимоячи йилига 1 миллион евродан камроқ маош олади. Футболчининг трансфер нархи 20 миллион еврони ташкил этади.
Жорий йилги мавсумда Луис Фелипе А Серияда 19 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва беш бор сариқ карточка билан “сийланди”.



