"Бавария" Кулибали билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
1 мар 2021, 11:18
"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали фаолиятини Европа грандларидан бирида давом эттириши мумкин.

29 ёшли африкалик футболчининг хизматларига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Немис гранди раҳбарияти Кулибалининг трансфери учун 45 миллион евро тўлашга тайёр.

Олдинроқ "Наполи" Чемпионлар Лигасига йўлланма ола билмаса, Кулибалининг клубдан кетиши айтилган эди.

Ҳимоячи жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb

Сўнгги янгиликлар

Барча ›