

"Бавария" клуби ҳужумчи Харри Кейнни сотиб олишга жиддийроқ киришмоқда. Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, "Бавария" Кейн учун 80 млн евро ва бонуслар таклиф қилди. Аввалроқ, немислар Лондон клубига 10 млн евро камроқ таклиф қилишганди. Бу таклиф эса "Тоттенхэм" томонидан рад этилганди.
Хабар берилишича, Харри Кейннинг ўзи "Бавария"га ўтишга рози. Томонлар шахсий шартнома шартларини келишиб олишган.



