"Бавария" Кейн трансфери устида ишлашда давом этади

Sherzod Nurmatov
30 ноя 2022
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Тоттенхэм" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейндан умидини узмаган.

Немис клуби расмийлари ҳар қанча рад этса-да, бир қатор инсайдерларининг ахборотига кўра, "Бавария" Ҳарри Кейн трансфери амалга ошиши учун фаолият олиб бормоқда. Бироқ клуб раҳбарлари Премьер-лига томони билан келишувга эришишга шубҳа билан қарамоқда. 

29 ёшли форварднинг Германияга кўчиб ўтиши 80 млн евродан 100 млн.гача маблағни талаб этиши мумкин. Ҳарри Кейн келажаги борасида Қатардаги мундиалдан сўнг қарор беришини айтганидан сўнг ушбу келишув бироз олдинга силжиди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports Germany