"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи

Sherzod Nurmatov
25 апр 2025
"Бавария" вингер Брайан Сарагоса ва ҳимоячи Саша Боэнинг трансферларини муваффақиятсиз деб ҳисобламоқда.

Манбага кўра, немис клуби бу футболчиларни ёзда сотиш ниятида.

Сарагоса 2024 йилнинг қишида Мюнхенга ижарага асосида ўтган, кейин ёзда "Бавария" билан доимий шартнома имзолаганди. Шундан сўнг мюнхенликлар уни "Осасуна"га ижарага юборишди. Боэ (суратда) эса ўтган йили қишда "Галатасарой"дан харид қилинган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: bavarianfootballworks.com