

– Болалигингизда Европа Чемпионлар Лигаси ўйинларини томоша қилганмисиз?
– Мен футбол мактабига борардим, ҳар сешанба ёки чоршанба Эдмонтон вақти билан 12:00 да болалар билан синфда тўпланиб, ўйинни томоша қилар эдик. Йигитлар севимли жамоаларига мухлислик қилишар, қувноқ қийқириқлар эштиларди. Ажойиб дамлар эди.
Ҳозир мен ЕЧЛда ўйнайман. Бугун энг севимли футболчиларимдан бирига (Месси) қарши майдонга тушаман. Мен хурсандман, орзум ушалди.
Кеча менга отам қўнғироқ қилди. У шундай деди: "Демак, севимли футболчингга қарши ўйнайсан". Мен жавоб қатардим: "Ҳа". Иккаламиз ҳам кулиб юбордик.
Олдинлари буни тасаввур ҳам қила олмасдим. Отам болалигимдан Мессига мухлислик қилишимни ва энди унга қарши ўйнашимни билади. Бу ажойиб.



