"Бавария" Гвардиолани қайтариш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда янги президент гапирди

Alisher
18 ноя 2019, 18:20
"Бавария" янги президенти Херберт Хайнер гапларига кўра, Мюнхен клуби Хосеп Гвардиолани бош мураббийликка қайтариш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

"Бавария" ҳозирги вақтда ноябрда истеъфога чиқарилган Нико Ковачнинг ўрнига ўринбосар изламоқда.

"Пеп Гвардиола - "Манчестер Сити" билан шартнома орқали боғланган супер мураббийдир. Кенгашимиз ўз позициясини аниқлагунича кутамиз ва кузатамиз.", - дейди Херберт Хайнер.

Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган, унинг йиллик маоши 19,5 миллион фунтни ташкил этади.

Испаниялик мутахассис 2013-2016 йиллар давомида "Бавария"да ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN