"Бавария" Гвардиола қарорини маълум қилиши учун унга босим ўтказяпти
Aslanov Jasurbek
29 окт 2015, 14:16
"Бавария" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоладан шартномага боғлиқ саволга тезроқ жавоб беришни талаб қилмоқда.
Олдинроқ немис гранди ноябрь охиригача бу борада аниқлик киритмоқчи эди, аммо маълумотларга кўра, клуб вакиллари испан мутахассиси билан ноябрнинг бошида музокара ўтказмоқчи. Айнан ўша вақтда улар шартнома таклиф қилишмоқчи.