"Бавария" Гнабрининг ўрнига икки футболчини кўриб чиқмоқда
11 май 2022 19:56
Янгиликлар
"Бавария" Гнабрининг ўрнига икки футболчини кўриб чиқмоқда
Мюнхеннинг "Бавария" клубининг мавсум оралиғидаги ёзги режалари маълум бўлди.
Манбанинг хабарига кўра, Бундеслига чемпиони раҳбарияти қанот ҳужумчиси Серж Гнабри билан ҳамкорликни узайтиришни режалаштирмоқда. Унинг шартномаси келаси йилнинг ёзида тугайди.
Агар "Бавария" 26 ёшли футболчини ўзида сақлаб қолмаса, унинг ўрнига иккита муқобил вариант кўриб чиқилмоқда. Мюнхенликлар Гнабрининг ўрнига Кристофер Нкунку ("РБ Лейпциг") ва Амстердамнинг "Аякс" клубидан Антониларни кўриб чиқмоқда.
Серж Германия жамоасида 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Ҳозирда матбуотда футболчига "Реал" ва Туриннинг "Ювентус" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар