

ПСВ футболчини 2021 йил ёзигача ижарага олди. Ушбу муддат якунланганидан кейин эйндховенликлар хавбекни сотиб олиш имкониятини қўлга киритади.
21 ёшли Файн "Бавария" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳали у асосий жамоа таркибида дебют қилмаган. Бунга қадар "Регенсберг" ва "Гамбург" жамоалари таркибида ижарада ўйнаган.
Германия ёшлар термаси таркибида у 5 ўйинда 1 гол урган.



