

Футболчи шу ёзда жамоадан кетмоқчи, сабаби жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн билан чиқишиб кета олмади.
"Бавария" 28 ёшли австриялик футболчини 15 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Забитцер жорий мавсум 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



