"Бавария" футболчиларининг аксарияти Нагельсманн ишдан бўшатилганидан ҳайрон

Omonjon To`xtamirzayev
24 мар 2023, 17:22
Хабарингиз бор, "Бавария" Юлиан Нагельсманнни вазифасидан озод этди.

Маълумотларга қараганда, 35 ёшли мутахассис ва футболчиларнинг аксарияти мураббий ишдан бўшатилганидан ҳайрон. Жамоанинг қатор футболчилари, жумладан Йозуа Киммих, мураббий Нагельсманнни қўллаб-қувватларди.

Бироқ қатор юлдузлар Юлиан билан келиша олмай қолган ва бу туфайли тушунмовчиликлар келиб чиқа бошлаган. Шунингдек, захирада қолиб кетаётган футболчилар ўйин амалиёти етишмаслигидан нолирди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: UEFA