

"Сане "Бавария"га келганидан буён ҳозир ўзининг энг яхши спорт формасида бўлиб турибди. Биз жамоанинг келажагини у билан кўряпмиз ва у муҳим фигура бўлишига ишонамиз.
Эслатиб ўтамиз, Сане 2020 йил ёзидан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилади. Бу мавсум 27 ёшли вингер барча мусобақаларни қўшганда 18 ўйинда 9 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди.



