

Гап Йозуа Киммих борасида кетмоқда. Маълумотларга қараганда, «Ал Аҳли» раҳбарияти жамоа менежерларига ярим ҳимоячини Саудияга олиб келиш вазифасини юклаган. Музокаралар Евро-2024 мусобақаси якунланганидан сўнг бошланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Йозуа Киммихнинг «Бавария» билан тузган шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. Унга аввалроқ «Барселона» қизиқиш билдирганди, бироқ каталонияликларнинг ҳозирги моддий аҳволи футболчи билан шартнома тузишга имкон бермайди.



