“Бавария” ЕЧЛда зафар қучса, “Барселона” “Ливерпуль”га 5 млн евро ўтказиб беради
15 авг 2020 20:50
Янгиликлар
“Бавария” ЕЧЛда зафар қучса, “Барселона” “Ливерпуль”га 5 млн евро ўтказиб беради
Бу ҳақда Daily Mail маълум қилади.
Манбага кўра, “Бавария” Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида зафар қучса, “Барселона” Филиппе Коутиньонинг собиқ клуби “Ливерпуль”га 5 млн евро ўтказиб беришига тўғри келади.
Бу Коутиньо билан имзоланган шартномадаги бандда кўрсатилган. Агарда бразилиялик футболчи 2018/19 ёки 2019/20 йилги мавсумда ЕЧЛ титулини қўлга киритса, инглиз клуби бонус суммани олиш ҳуқуқига эга бўлади. Филиппе қайси жамоада бўлишининг эса аҳамияти йўқ.
Эслатиб ўтамиз, “Барса” Коутиньони мюнхенликларга ижарага берганди. У кеча ўтган ЕЧЛ 1/4 босқичи доирасидаги учрашувда (8:2) “кўканорранглилар” дарвозасини икки бор ишғол этиш билан бирга битта голга ҳаммуаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар