"Бавария" Дайерни 4 миллион евро эвазига сотиб олади
11 янв 2024 23:13
Янгиликлар
"Бавария" Дайерни 4 миллион евро эвазига сотиб олади
"Бавария" Эрик Дайернинг трансфери борасида келишиб олди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, немис клуби “Тоттенхэм” ҳимоячиси учун 4 миллион евро тўлайди. Дайер аллақачон "Бавария" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган, мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель эса инглиз футболчиси билан мулоқот қилган. Бугун футболчи Мюнхенда тиббий кўрикдан ўтади.
Хабар қилинишича, "Бавария"нинг жорий трансфер ойнасидаги навбатдаги мақсади ўнг қанот ҳимоячисини қўлга киритиш ҳисобланади.
Олдинроқ "Бавария" Дайерга 2025 йилгача шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар